“Локомотив” – “Ал Дуҳаил” учрашувини япониялик ҳакам бошқаради

12 март куни Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур учрашувлари старт олади. Бу сафар Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Қатар чемпиони – “Ал Дуҳаил”ни синовдан ўтказади. 

Мазкур учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи аниқ бўлди. Унга кўра, “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” баҳсида япониялик ҳакамлар ишлашади. Бош ҳакам – Кимура Ҳироюки. Унга қанотларда ҳамюртлари Очи Шинжи ҳамда Нишиҳаши Исао ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса ҳиндистонлик Банержи Пранжал бажаради.

ОФК Чемпионлар Лигаси / Гуруҳ босқич

4-тур / Тошкент. “Локомотив” стадиони / 17: 00

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал Дуҳаил” (Қатар)

Учрашув комиссари: Донг Женг (Хитой)

Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим ал Саиди (Ироқ)

Бош ҳакам: Кимура Ҳироюки (Япония)

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи (Япония), Нишиҳаши Исао (Япония)

Захира ҳаками: Банержи Пранжал (Ҳиндистон)

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” қарама-қаршилиги 12 март, душанба куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!