“Локомотив” “Ал Вахда”нинг 15 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида БААнинг “Ал Вахда” клубини қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Эътиборлиси, Лауренциу Регекампф бошқарувидаги жамоа барча мусобақаларни инобатга олганда, 15 та учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган эди.

“Темирйўлчилар” эса уларнинг мазкур серияларига барҳам беришди.

“Ал Вахда” бундан аввал сўнгги бор 2017 йилнинг 4 ноябр санасида “Ал Айн”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию