"Локомотив" "Андижон"нинг ярим ҳимоячисини сотиб олди

TIGGO 2 PRO

Фарҳод Бекмуродов - "Локомотив" футболчиси!

Янги мавсум олдидан "Локомотив" ўз таркибини яна бир тажрибали футболчи билан тўлдирди. Ўтган мавсумни "Анжижон" сафида ўтказиб, Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган Фарҳод Бекмуродов клубимиз билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Фарҳод Бекмуродов 1994 йил 8 октябрда туғилган. Марказий ярим ҳимоячи ампуласида тўп тепади. Яна бир маълумот шуки, Бекмуродов 2018 йилги мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказган. Шундан сўнг "Қўқон-1912", "Металлург" ва "Андижон" клубларида фаолият олиб борди.

У футболчилик фаолияти мобайнида Суперлигада 164та учрашув ўтказган. Ўзбекистон Кубоги доирасида эса 14 бор майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!