“Локомотив” беларусиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Николай Иванов - "Локомотив" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.
“Ўтган мавсумда Беларус чемпионатида бронза медалларига эга чиққан 25 ёшли ярим ҳимоячи Николай Иванов жамоамиз аъзосига айланди. Беларуссиянинг "Славия" жамоаси таркибида 31 ўйинда 7 тадан гол ва ассист қайд этган марказий ярим ҳимоячи шунингдек, чемпионатда вазият яратиш бўйича (36 голли вазият) 5-ўринда бўлган Николай Иванов янги мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказади. Қизиғи шундаки, Николай Иванов Россия футболи тарихида энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. У 2024 йилда "Машук" жамоаси таркибида "Химки" дарвозасини 4-сониядаёқ ишғол қилган. "Локомотив"га хуш келибсан, Николай Иванов”, - дея ёзди “темирйўлчилар” ўзининг расмий саҳифасида.




Фикрлар