"Локомотив" бош мураббийи: "Учрашув асабий кўриниш олди"

Про лиганинг 8-турида “Локомотив” сафарда “Шўртан”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан кейин меҳмонлар устози Денис Коростиченко фикрлари билан ўртоқлашди.

- Илк навбатда клубдаги барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бугун ҳаракат қилишди, яхши ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлим ёмон ўтмади. Ўйиннинг охирида, балки, иштиёқ эвазига рақибларда вазиятлар бўлди. Учрашувнинг ўзи асабий кўриниш олди. Умуман олганда, барчаси яхши бўлди, режадагидек ўтди. Ғалаба қозондик.

- Бугунги ўйинда «Локомотив» футболчилари қўпол ўйнагандек бўлди.

- Балки сизга шундай туюлгандир. Мен учун «Шўртан» футболчилари ҳам қўпол ўйин кўрсатишди. Ҳатто биринчи бўлимда қизил карточка ҳам кўрсатилиши керак эди, деб ҳисоблайман.

“Локомотив” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!