"Локомотив" "Бухоро"га қарши баҳс олдидан йўқотишларга учради

"Локомотив" навбатдаги учрашувини Олий Лига 28-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўтказади.

"Темирйўлчилар" мазкур ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таркибда йўқотишлар ҳақида гап кетганда, Икром Алибоевнинг жароҳат олганини таъкидлаш лозим. Маҳоратли футболчи олдиндаги ўйинда жамосига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Бобир Давлатов ҳам айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Қолганлар эса "Бухоро" билан ўйинга тўлақонли тайёргарлик олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!