"Локомотив" етакчиси сафга қайтди
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов ўтган мавсумнинг сўнгги қисмида олган жароҳатини даволаб, сафга қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Футболчи шанба куни "Нурафшон" жамоасига қарши ўйинда кичик чекловлар билан иштирок этганди. Бугун "Янгиер" жамоасига қарши ўйинда у эркин ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қодирқулов ўтган мавсум "темирйўлчилар" сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.
Фикрлар