"Локомотив" футболчиси Испанияда қолмоқчи

Мавсумни “Сельта” сафида ижарада ўтказаётган “Локомотив” клуби форварди Фёдор Смолов Испанияда қолиш истагида.

“Албатта, бу ерда қолишни хоҳлардим. Бу ер менга ёқади. Очиғини айтсам, одамлари жуда ҳам дўстона ва очиқкўнгил. Биринчи кундан менга ёрдам беришди. Бундай бўлади, деб кутмаган эдим”, - дейди Смолов.

Смолов "Сельта" сафида 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. У ўзининг ягона голини "Реал" Мадрид дарвозасига киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!