"Локомотив" футболчиси "Сурхон"га ўтди (Фото)

«Сурхон» жамоаси ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини айнан жамоа таркибида ўтказган Шерзодбек Каримов яна «Сурхон» сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи бугундан жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этди.

photo_2020-01-13_08-32-20

Эслатиб ўтамиз, Шерзодбек Каримов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!