Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук "Фиорентина"нинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Betting Insider тарқатган хабарга қараганда, “бинафшаранглилар” Россия терма жамоаси аъзосининг трансфери масаласида “темирйўлчилар” ва футболчининг агенти Вадим Шпинев билан алоқага чиқишган.

Қайд этиш лозимки, "Фиорентина" Миранчукка қизиқиш билдираётган А Сериянинг ягона жамоаси эмас. Унга "Ювентус" ва "Милан" ҳам харидор бўлмоқда.

Алексей Миранчук жорий мавсум “Локомотив” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг ҳозирги трансфер нархи эса 14,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)