"Локомотив" ҳужумчиси: "Суперлигада ҳам тўпурар бўлишни мақсад қилганман"

  • 2 декабрь, 18:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Про лигада "Локомотив" шарафини ҳимоя қилиб, "Темирйўлчилар"нинг Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшган ҳужумчи Муҳриддин Зоиров клуб матбуот хизматига мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- Мавсум якунлари ҳақида. Бу мавсум биз учун кутилгандан қийинроқ ўтди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Авваламбор ҳаммага ассалому алайкум. Мавсумга келадиган бўлсак, биз учун қийин бўлгани - барча рақиблар "Локомотив"га қарши юқори кайфиятда ўзини кўрсатиш учун майдонга тушишади. Шу сабабли биз учун ҳар бир ўйин, мавсум қийин ўтди. Чунки "Локомотив" оддий жамоа эмас, барча жамоалар ушбу жамоага қарши бор кучи билан ҳаракат қилади.

- Мавсумнинг иккинчи қисми олдидан бош мураббий ўзгарганидан кейин сиздаги сермаҳсуллик ошиб кетди. Бу айнан мураббийлар ўзгариши билан боғлиқми?

- Мураббийларда бўлган ўзгариш мен ва жамоанинг мақсадини ўзгартирмади - Суперлигага чиқиш. Муҳими биз буни уддаладик. Вазифам - гол уриш. Мен шунга ҳаракат қилдим ва буни уддаладим.

- Бу мавсумда нечта гол уришни мақсад қилгандингиз? Мавсумдаги натижалариздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Урган голларимга келсак, барчаси онамнинг дуолари ва Аллоҳдан. Юзим ёруғ бўлди, жамоани уялтириб қўймадим. Барчасидан хурсандман.

- Кейинги мавсумдаги мақсадлар қандай?

- Янги мавсумга ҳам тайёргарликни кучлилаштириб, Суперлигада ҳам тўпурар бўлишга ҳаракат қиламан, юқорида айтганимдек - барчаси онамнинг дуолари ва Аллоҳдан. Мен ўз меҳнатимни қилишда давом этаман ва жамоам билан юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламан. Кейинги мавсумда барчаси яхши бўлади, деб ўйлайман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!