"Локомотив" "Интер" футболчисини тўлиқ сотиб олмоқчи
Москванинг "Локомотив" клуби португалиялик ярим ҳимоячи Жоау Мариунинг трансферини "Интер"дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato.com нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “темирйўлчилар” 26 ёшли футболчининг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қилишмоқда. Улар тез орада Мариунинг агенти билан учрашувб, уни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Бироқ, бундан аввалроқ “Локомотив” раҳбарияти футболчининг ўзидан розилигини олиши керак.
Маълумот учун, Мариу жорий мавсум “Локомотив” сафида 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар