"Локомотив" жамоаси бугун "Дўстлик" стадионида ўйнайди

Ҳар икки жамоанинг асосий таркиблари 4 апрель куни "Локомотив" стадионида ўзаро куч синашишади ва бунда "Локомотив" мезбон сифатида ҳаракат қилади. "Темирйўлчилар" иккинчи даврада бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида Андижонга боришади.

Тақвимда ўзгариш рўй бергач, U-21 чемпионатида ҳам ўзгариш юзага келди. Натижада "Локомотив" ва "Андижон" ёшлари иштирокидаги баҳс ҳам кўчирилди.

Бугун Тошкент вилоятининг "Дўстлик" стадионида U-21 чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 15:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!