"Локомотив" "Металлург" билан ўйин олдида жиддий муаммолар гирдобида қолди

Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Олий Лига 3-туридаги қолдирилган ўйинини ўтказади. Жамоамизга “Металлург” рақиблик қилади.

 

Бугунги учрашувга “Локомотив” таркибда бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. Огоҳлантиришлари сони ортиб кетган жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммад Коне мазкур матчни ўтказиб юбориши  ҳақида хабар берган эдик.

«Локомотив» ҳимоячиси Муҳаммад Коне «Металлург» билан ўйинни ўтказиб юбради

Шунингдек, Диёр Туропов ва Салим Мустафоев ҳам жароҳат сабаб бугунги баҳсда “темирйўлчилар”га ёрдам бера олишмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жароҳатини даволаш билан банд бўлган Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаев эса агар шифокор рухсат берса, майдонга тушишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!