“Локомотив” Минскдаги йиғинини якунлади
Ads

 

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этди.

11 июль санасидан бошлаб Минскда шуғулланган “темирйўлчилар” бугун ушбу хориж йиғинини якунлаб Тошкентга қайтади. “Локомотив” мазкур йиғин давомида 3 та назорат учрашуви ўтказди. Дастлаб “Днепр Могилёв” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи назорат ўйинида “Гомель” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйналди. Сўнгги учрашув эса “Слуцк” клубига қарши кечди ва унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Шу тариқа, "темирйўлчилар" бугун Тошкентга қайтади ва футболчиларга бир кунлик қисқа таътил берилади. Сўнгра “Локомотив” Ўзбекистон кубоги 1/4 финал жавоб баҳслари доирасидаги “Бухоро”га қарши беллашувга ҳозирликни бошлайди.

Минбар

Барча блоглар