“Локомотив” ўртоқлик ўйинида “Олмалиқ”ни мағлуб этди
Ads

 

Бугун “Локомотив” клуби Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол клуби академиясида “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Унда Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланган “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

“Локо” сафида голларни кўрикда бўлиб турган кот д'ивуарлик легионер Гноҳере Кризо 2та ва пенальтидан дарвозабон Маъмур Икромов дарвозани ишғол қилди.

“Олмалиқ”нинг ягона голига Диёр Туропов муаллифлик қилди.

Ўртоқлик ўйини

“Локомотив” – “Олмалиқ” 3:1

Голлар: Гноҳере Кризо (14, 51), Маъмур Икромов (62, пен.) - Диёрбек Туропов (53)