"Локомотив" расман Дилшод Жўраевни ўз сафига қўшиб олди

"Локомотив" ёзги трансферлар ойнасидаги иккинчи трансферни эълон қилади. Боя Қирғизистон терма жамоаси сардори Валерий Кичин расман "Локомотив" аъзосига айланганлиги ҳақида хабар бериб ўтдик.

Эндиликда Дилшод Жўраев ҳам расман "Локо" футболчисига айланди. Бу хусусида илгарироқ Sports.uz орқали маълумот бергандик ва футболчининг ўзи билан суҳбат уюштиргандик. "Темирйўлчилар" ушбу хабарни тасдиқладилар.

Дилшод Жўраев:
Туғилган йили ва жойи: 1992 йил 21 апрель, Ўзбекистон
Сўнгги жамоаси: «Бухоро».

 

"Футболга энди кириб келганим йўқ, "Локомотив" нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга" - Дилшод Жўраев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!