
"Локомотив" "Реал"ни мағлуб этган жамоа билан ўйнайди
Хабарингиз бор, "Локомотив" 5-26 февраль кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради.
Олдинроқ ушбу йиғинда "темирйўлчилар" 6 назорат ўйинида қатнашишини ва шулардан 3 ўйин аниқ бўлганини хабар берилган эди.
"Кеча ўртоқлик ўйини борасида Молдованинг "Шерифф" жамоаси билан келишувга эришилди. ЕЧЛда "Реал"ни мағлуб қилган Молдованинг 20 карра чемпиони билан учрашув 20 феврал куни ўтказилади", - дея навбатдаги ўртоқлик ўйини ҳақида хабар берди "Локомотив" матбуоти.
Фикрлар