Ads

Олий Лига сўнгги турида муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритган “Локомотив” “Бунёдкор” майдонига меҳмон бўлди.

Қизиқарли кечган баҳсда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Мазкур голга 75-дақиқада Сардор Мирзаев муаллифлик қилиб, “темирйўлчилар”нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, “Локомотив” очколари сонини 74 тага етказган бўлса, “қалдирғочлар” 63 очко билан мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади.

Олий Лига 30-тур
23.11.2016

“Бунёдкор” – “Локомотив” - 0 : 1 (0 : 0, 0 : 1)

Гол: Сардор Мирзаев 75
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов 45

“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 2.Акмал Шораҳмедов, 22.Рустамжон Ашурматов, 3.Акрамжон Комилов, 30.Юрица Бульят, 17.Достонбек Ҳамдамов, 29.Отабек Шукуров, 10.Элдор Шомуродов (23.Шоҳруҳ Гадоев 57), 14.Баҳодир Насимов (9.Минори Сато 76), 19.Забихилло Ўринбоев.

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 13.Неманья Яничич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 37.Шерзод Файзиев, 4.Бобур Йўлдошев, 15.Сардор Мирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 5.Кахи Махарадзе, 71.Артур Геворкян, 10.Марат Бикмаев (18.Темур Копадзе 57), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (33.Олег Зотеев 46).