
“Реал”нинг айрим ўйинчиларига Хаби Алонсо ёқмади
“Реал”га Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинлади. Бироқ бу ҳолат жамоанинг айрим ўйинчиларига маъқул келгани йўқ.
Footmercato нашрининг ёзишича, футболчилар орасида Хаби Алонсо қўллайдиган уч ҳимоячили услубга мослашишни истамаётганлари кўпайиб бормоқда. 43 шли мутахассис асосан 3-4-3 ва 3-4-2-1 ўйин схемаларини тарғиб қилади.
“Реал” вакиллари эса, шу пайтга қадар тўрт ҳимоячи билан ўйнаб келади.
Бундан ташқари, аксарият футболчиларга Хаби Алонсо жамоанинг энг тажрибали ўйинчиси 39ёшли Лука Модрични жамоада олиб қололмагани маъқул келмаган. Шунингдек, жамоа сардорларидан 33 ёшли Лукас Васкес ҳам клубдан кетадиган бўляпти.
“Реал” футболчиларига Хаби Алонсо ёши катта ўйинчилардан воз кечаётгани ёқмаётгани айтилмоқда. Янги бош мураббийнинг ўзи эса, ёш ва курашувчан жамоа шакллантириб, юқори мақсадлар учун курашишни режалаштирмоқда.
Фикрлар