"Локомотив" Туркиядаги илк назорат учрашувида дуранг ўйнади
Туркияда ўқув-машғулот йиғинига киришган “Локомотив” клуби бугун дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Аввал хабар қилганимиздек, “темирйўлчилар”нинг илк рақиби Украинанинг “Десна” жамоаси бўлди.
Ўйин анча қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтган бўлса ҳам иккала жамоага гол уриш насиб қилмади. Шу тариқа, “Локомотив” ҳамда “Десна” ўртасидаги беллашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.
“Локомотив”: Жавоҳир Илёсов, Шерзод Файзиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Жумабоев, Дилшод Комилов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Санжар Қодирқулов, Диёр Туропов, Садриддин Абдуллаев, Азиз Амонов, Темурхўжа Абдухолиқов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Фарруҳ Иброҳимов, Ислом Қобилов, Диего Барданка, Кахи Махарадзе, Аваз Ўлмасалиев, Хуршид Мухторов, Ислом Рашидхонов, Жавоҳир Сиддиқов, Жавоҳир Алижонов, Марат Бикмаев, Бобур Асқаров, Иброҳим Ғанихонов.
Фикрлар