"Локомотив" устози: 16 нафар футболчимиз 11 та ўйин ўтказди

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда майдон эгалари 4:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

Голларга Жамшид Болтабоев, Одилжон Ҳамробеков, Йован Жокич ҳамда Сияваш Ҳақназари муаллифлик қилди. "Темирйўлчилар" футболчиси Дилшодбек Комилов 75-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

Қуйида "темирйўлчилар" устози Александар Стоймирович ўйиндан кейин билдирган фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

"Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди. Биз терма жамоада ўйнайдиган юқори сифатли футболчилари бор жамоага қарши ўйинга тайёр эдик. Тайёргарлик ажойиб ўтганди, аммо жароҳатлар бироз панд берди. Биз рақибнинг ўйинига шунчаки икки қўлимизни кўтаришимиз мумкин ва уларга кейинги беллашувларда омад тилаймиз. 

"Локомотив"нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди. Сиз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик дегандингиз?

- Мен айта оламанки, уларнинг илк голи узоқ масофадан урилди. Шунингдек, бизда ҳужумнинг сўнгги фазасида қўллаб-қувватлаш бўлмади. Сардор бир неча жойда чизиқлар орасидан яхши очилди ва тўпни қабул қилиб олди. Бироқ уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Иккита винбек улгурмади. Биз янги жамоамиз ва ҳамон ўзимиз ўйлаган даражага чиқа олмадик. 

- Бугунги учрашувда ким хато қилди, буни таҳлил қиламиз. Бизда иккита тенг даражадаги дарвозабон бор. Уларнинг иккисига ҳам имконият берамиз ва кўрамиз, ким асосий таркибга лойиқ эканлигини. 

- Ўйлашимча, Дилшод Комиловга берилган иккинчи сариқ карточка кераксиз эпизодда содир бўлди. Бироқ футболда бундай хатолар бўлиб туради. Психологик муаммолар одатий ҳол. Биз янги жамоамиз ва бизда 16 та футболчи бор ва улар 11 та ўйин ўтказди. Аста-секин ўйин тизимимизни яратиб, натижалар кўрсатамиз. 

Comments

You must be logged in to commet!