"Локомотив" UZTELECOM билан шартномани узайтирди

Ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган ва ҳар жабҳада ўрнак бўлишга ҳаракат қилаётган «Локомотив» профессионал футбол клуби UZTELECOM компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Жамоа мухлисларига шуни маълум қиламизки, «Локомотив» ПФК UZTELECOM билан ҳомийлик шартномасини узайтирди. Эндиликда ушбу компания номи ҳам клуб футболкаларида намоён бўлади. Бу ҳақида “Локомотив” матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Футболканинг олд қисмида асосий титул ҳомийи BMB Trade Group компания ёзуви туширилса, футболканинг орқа қисмидаги рақам тепасига DRIVER'S VILLAGE ҳамда рақам тагига UZTELECOM номлари босилади. Ҳозирча титул ҳомийлик борасида учта катта компания билан келишувга эришганимизни мамнуният билан эълон қиламиз, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!