Ads

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва Суперкубоги соҳиби ҳисобланган Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги титул ҳомийга эга бўлди.

"Локомотив" клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида “темирйўлчилар” “Uztelecom” миллий алоқа оператори билан ҳам келишувга эришишгани ҳақида маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача “Локомотив”нинг ягона титул ҳомийси “Orient Finans Bank” эди. Энди эса янги мавсумдан бошлаб “Локо” либосларида "Uztelecom" логотипи ҳам туширилади.