"Локомотив"нинг асосий ва ўринбосарлар жамоалари Анталияда қайси рақиблар билан ўйнайди?

Айни кунларда "Локомотив"нинг асосий ва U-21 жамоаси Анталиянинг Лара ва Белек туманларида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Олдин маълум қилганимиздек, ушбу йиғинларда асосий жамоа 5, ёшлар таркиби эса 4 назорат учрашувини ўтказади.

Ҳозирча, рақиблар тўлиқлигича аниқ эмас. Асосий жамоа йиғиннинг сўнгги куни иккинчи ярмида ҳам назорат ўйинини ўтказишни режа қилган, бироқ рақиб танланганича йўқ.

11 февраль. "Локомотив" - "Волга" (Уляновск, Россия)
14 февраль. "Локомотив" - "Петрокуб" (Хинчешти, Молдавия)
17 февраль. "Локомотив" - "Турон" (Туркистон, Қозоғистон)
20 февраль. "Локомотив" - "Велес" (Москва, Россия)

"Локомотив" U-21 жамоасида эса режа қилинган 16 февраль кунги рақиб аниқланмаган.

9 февраль. "Локомотив" - Қирғизистон U-23 терма жамоаси
13 февраль. "Локомотив"  - »Краснодар« U-19 (Россия)
20 февраль. "Локомотив"  - "Каназава" (Япония)

Айни дамда ушбу кунлар учун рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда. Томонлар келишувга эришса, рақиблар номини маълум қиламиз.

"Локомотив" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!