"Локомотив"нинг португалиялик устози: "Қизилқум"га раҳмат

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қизилқум” (1:1) баҳси бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Микаэль Секейра иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Жуда чиройли ўйин бўлди. Футболчилар ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. Айниқса, иккинчи бўлимда ўйинчиларимнинг фаоллиги юқори бўлди. Иккинчи бўлимга биринчи навбатда ҳисобни тенглаштириш учун чиққан эдик. Бунга эришдик. Аммо ғалаба қозона олмадик. Лекин ўйин охиригача бизда яна гол уриш учун кўплаб яхши вазиятлар вужудга келди. Биз ўзимиз тузган режа бўйича ҳаракат қилдик. Аммо барибир ғалаба қозона олмадик.

Йигитлар барчаси қўлдан келганча ҳаракат қилди. Натижа учун эса жавобгар менман. Шу ўринда менда ҳали ҳам янги чемпионатга мослашиш жараёни давом этмоқда. Лекин келажакда шу футболчилар билан албатта натижа кўрсатамиз. Бунга ишонаман.

Чиройли ўйин учун “Қизилқум”га раҳмат айтаман. Қолаверса, ўйинни яхши бошқаргани учун учрашув ҳакамларига ҳам миннатдорчилик билдираман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!