Ads

 

"Локомотив" Олий Лига иккинчи даврасининг дастлабки ўйинига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Эртага "темирйўлчилар" ўз майдонида "Машъал"га қарши кураш олиб боради. 

"Локомотив" матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа бугун "Локомотив" стадионида машғулот олиб борди.

Машғулот жараёнида жамоанинг барча аъзолари, жумладан, янги футболчилар - Бобир Давлатов, Блессинг Муйива ҳамда Санжар Шоаҳмедов ҳам иштирок этишди.