"Локомотив"нинг захирада қолиб кетган собиқ легионери ўзига янги жамоа топди!

Мавсум аввалида “Локомотив” таркибига қўшиб олинган испаниялик ҳимоячи Диего Барданканинг мазкур жамоадаги ишлари юришиб кетмади. Чунки ўтган ойнинг ўрталаридаёқ жамоа билан хайрлашгани ҳақида хабар берганмиз.

У “Локомотив”нинг асосий таркибида ўз ўрнини топа олмади. Натижада “темирйўлчилар”нинг тўртта ўйинида майдонга тушди холос. Қолган учрашувларда захирада қолиб кетган. Шу тариқа, Барданка клубни тарк этганди.

барданка5

Бугун эса испаниялик ҳимоячи ўзига янги жамоа топгани маълум бўлди. У Польша биринчи дивизионида иштирок этаётган “Пуша” жамоаси билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

“Локомотив”нинг собиқ легионери билан келишувга эришилганлиги борасида “Пуша” футбол клуби матбуот хизмати расман хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!