Ломаченко фаолиятини якунлайди(ми?)
Бокс бўйича уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко фаолиятини тугатиш арафасида эканини айтди.
"Агар бокс ва вазн тоифаларида ёш ҳақида гапирадиган бўлсак, тан оламан - мен қаридим. Супер оғир вазн тоифаси ҳақида нима хам дейиш мумкин? 36 ёшда кўплаб супероғир вазн тоифасидаги жангчилар фаолиятини эндигина бошлаётган бўлиши мумкин, лекин менинг фаолиятим деярли тугади. Тахминан, бир, икки ёки уч йил давом этишим мумкин, холос. Яна қанча йил рингда бўламан? Буни ўзим ҳам аниқ билмайман. Бу қийин савол. Бу ёшда ҳар бир жанг қийин кечади. Жанглардан кейин тикланиш эса осон эмас”, - дея Ломаченкодан иқтибос келтиради FOX Sports Australia.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Австралиянинг Петра шаҳрида 36 ёшли Ломаченко Жорж(17-3, 11 KO) Камбоссос(21-2, 10 KO)га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар