"London Chess Classic 2025": Нодирбек Абдусатторовнинг 8-турдаги рақиби ва турнир жадвали билан танишинг
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов "London Chess Classic 2025" турнирида иштирок этмоқда. Вакилимиз 7-турда Люк Макшейнни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди.
Шу тариқа, Нодирбек 6,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.
Маълумот учун, у 8-турда Алириза Фирузджага қарши баҳс олиб боради. Қуйида турнир жадвали билан танишишингиз мумкин.
.jpg)



Фикрлар