Лондон клуби МЮ хавбекини қўлга киритмоқчи

Daily Mirror нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Эйнжел Гомес ёзда "Челси" таркибига кўчиб ўтиши мумкин.

Англиялик ёш иқтидор эгасининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади. Олдинроқ, 19 ёшли футболчи МЮнинг янги келишув бўйича таклифига рад жавобини берган эди.

Лондонликлар эса Гомес учун асосий таркибда доимий ўйин амалиёти бериш орқали ўз томонига оғдириб олишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!