Лондон клублари "Атлетико" футболчисига харидор бўлишмоқда

"Атлетико" қанот ҳимоячиси Тома Лемар "Тоттенхэм" ва "Челси" қизиқишлари доирасига кирди. Бу ҳақида Evening Standard хабар бермоқда.

Манбаага кўра "кўклар" францияликни сотиб олиш ҳақида ўйлашаётган бўлса, "шпорлар" ижарага олиш учун таклиф тайёрлашмоқда.

"Матрасчилар" ҳам футболчини сотиб юборишга тайёр. Клуб унинг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!