Лондондаги UFC турнири супер жангдан қуруқ қолиши мумкин

  • 13.03.2026 11:31
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Россиялик UFC жангчиси Мовсар Евлоев 21 март куни ўтказиладиган "UFC London" турнирида иштирок этмаслиги мумкин.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, спортчи Британия визасини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Агар миш-мишлар ростга айланса, Лерон Мёрфининг рақиби Жан Силва бўлиш эҳтимоли бор.

Ҳозирча расмий баёнот йўқ. Шу боис бироз кутишимизга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!