Лопетеги "Рома"га ўтиши кутилаётган "Реал" футболчисини "Севилья"да кўрмоқчи
"Севилья" бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоага "Реал" ярим ҳимоячиси Искони олиб келмоқчи. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.
Манбага кўра, мутахассиснинг шахсан ўзи раҳбариятдан ушбу трансфер ҳал қилинишини сўраган. Испаниялик мураббий Иско билан Испания терма жамоаси ва "Реал" Мадрид бош мураббийи бўлган пайтда бирга ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи мавсум якунлангач, "қироллик клуби"ни эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилганди. У жорий мавсум "қаймоқранглилар" таркибида жами 17 ўйинда 2 гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар