Льорис: "Марокаш аллақачон муваффақиятга эришиб бўлди"

Франция миллий терма жамоаси сардори Уго Льорис мундиал ярим финал босқичи доирасидаги Марокашга қарши беллашув олдидан фикр билдирди.

"Улар аллақачон муваффақиятга эришиб улгурди. Бироқ жамоа шу билан тўхтаб қолмайди деб ўйлайман",-деди у ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, марокашликлар гуруҳ босқичида Бельгияни, плей-оффда Испания ҳамда Португалияни турнир билан хайрлашишга мажбур қила олди.

Франция - Марокаш учрашуви 14-дан 15 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!