Льориснинг хизматларини Европанинг 2 та гранд клубига таклиф қилишмоқда

Франциялик дарвозабон Уго Льорисда фаолиятини давом эттириш учун иккита вариант бор. Sports Zone нашри хабарига кўра, "Тоттенхэм" дарвозабони хизмати "Интер" ва "Пари Сен-Жермен" клубларига таклиф қилинган.

Ҳозирча юқорида номи келтирилган икки клуб 36 ёшли посбоннинг трансфер бўйича расмий музокараларга киришмаган. Льорисда ҳозирча фақат битта аниқ таклиф бор. У ҳам бўлса Саудия Арабистонининг “Ал-Шабаб” клубидан. Аммо француз дарвозабони ҳозирча ушбу таклифга жавоб бергани йўқ.

Уго "Тоттенхэм" таркибида 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси муддати кейинги мавсум охиригача ҳисобланган. Льорис АПЛнинг сўнгги мавсумида 25 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 39 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!