"Лос-Анжелес Гэлакси" Ибрагимовични сақлаб қолмоқчи
"Лос-Анжелес Гэлакси" рахбарлари ҳужумчи Златан Ибрагимовични клубда сақлаб қолмоқчи. Америкаликлар шведнинг келажаги борасида яқин вақтлар ичида музокара ўтказишмоқчи.
Goal.com нашрига кўра, "Лос-Анжелес Гэлакси" Ибрагимовичга янги бир мавсумлик шартнома таклиф қилмоқчи. Олдинроқ, 38 ёшли Ибрагимович Испанияга қайтаётганини таъқидлаб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, МЛС клубида жорий мавсумда 31 ўйинда 31 та гол киритган Златаннинг шартномаси йил оҳиригада якунига етади.
Фикрлар