Ловрен: Агар Модрич испан бўлганида, унда “Олтин тўп” олган бўлар эди

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Деян Ловрен жамоадоши ва терма жамоа сардори Лука Модрич шаънига илиқ сўзларни айтди.

“Модрич билан бир жамоа сафида ўйнаш – жуда ҳам ажойиб. Менимча, у испан бўлганида, аллақачон “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлар эди. Бироқ Лука кичик мамлакат шарафини ҳимоя қилади ва шу боис, у қадар катта диққатни тортмайди”, – деб айтиб ўтди Ловрен.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар