Ловрен "Зенит"да қачон дебют қилади?

  • 4 августа, 2020, 12:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий ёзги трансферлар даврида “Ливерпуль”дан “Зенит”га кўчиб ўтган ҳимоячи Деян Ловрен ўзининг янги жамоасидаги дебют учрашувини қачон ўтказиши маълум бўлди.

Tecno

Bobsoccer тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли хорватиялик футболчи 7 август куни “Локомотив”га қарши бўладиган Россия Суперкубогида “Зенит” сафида илк бор майдонга тушади.

Гап шундаки, питерликларда Ловрендан бошқа вариант йўқ. Чунки, жамоанинг асосий маркази ҳимоячиси Бранислав Иванович аллақачон клубни тарк этган, бошқа бир ҳимоячи Йордан Осорионинг жамоадаги тақдири эса ҳали номаълум. “Зенит” унинг ижара шартномасини узайтириш бўйича ҳозирча келишувга эришгани йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию