Луи ван Гал

Яқиндагина Руя Виторияни истеъфога чиқарган "Бенфика" унинг ўрнига Луи ван Гални олиб келиши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра лиссабонликлар 67 ёшли голландиялик мутахассиснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлашган. Эслатиб ўтамиз, ван Галнинг сўнгги иш жойи “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган эди.

Бундан аввалроқ “Бенфика” Жозе Моуриньога таклиф билан чиққани ва рад жавоби олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)