Луис Диаснинг "Бавария" билан шартномасидаги ғайри оддий банд ошкор қилинди
Луис Диаснинг "Бавария" билан тузилган меҳнат шартномасида ғайри оддий банд борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, колумбиялик футболчи билан Мюнхен клуби ўртасида тузилган меҳнат шартномасига "тил банди" киритилган. Бунга кўра, Диас немис тилини мунтазам ўрганиши шарт. Луисга ҳафтаси давомида 2-3 марта дарс ўтилади. Вингер ҳар ҳафта якунида ўзлаштириш даражасини тасдиқлаш учун имтиҳон топшириши керак бўлади.
Маълум бўлишича, агар 29 ёшли футболчи немис тили ўрганишни тўхтатса ёки имтиҳондан ўта олмаса, клуб уни жаримага тортиш ҳуқуқига эга. Жарима миқдори 5 мингдан 50 минг еврогача бўлиши мумкин.
Фикрлар