Луис Энрике: "Ҳар қандай фикрни ҳурмат қилиш шарт эмас"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Луис Энрике ПСЖнинг бош мураббийи сифатида Лига 1 доирасидаги "Лорьян"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида ЕЧЛ ярим финалидаги "Бавария"га қарши илк учрашув (5:4) борасидаги танқидларга муносабат билдирди.

"Ҳаётда бўлгани каби, ҳар кимнинг ўз фикри бор. Лекин ҳар бир фикрни ҳурмат қилиш шарт деб ўйламайман. Агар у аҳмоқона бўлса, уни ҳурмат қилиш шарт эмас.

Бундай футболни ёқтирадиганлар бор ва улар кўпчиликни ташкил қилади. Мен ҳам шулардан бириман.

Албатта, баъзиларга бу ўйин ёқмади. Аммо ўйлашимча, кўпчиликка барибир баҳс маъқул келди — энг муҳими ҳам шу", — деди Энрике.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!