
Луис Энрике: "Месси — тарихдаги энг яхши футболчи"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Лионель Месси ҳақида самимий фикрларини билдирди. Бугун парижликлар Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Интер Майами"га қарши ўйнайди.
"Бундай мусобақа учун бу стадион идеал жой. У ерда Лео Месси ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаймиз — у фақатгина "Барса" мухлислари учун эмас, балки бутун дунё учун намуна.
Месси — мен учун шубҳасиз, тарихдаги энг яхши футболчи. Унинг йиллар давомида юқори даражада ўйнаши, ҳар 3 кунда майдонга тушиши ўзининг ўзига хослигидан далолат беради.
"Барселона"даги уч йил давомида мен машғулотларда ҳам Мессининг қандай мўъжизалар ярата олишини кўрганман. Бу ҳақиқий завқ, унутилмас тажриба эди" — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.
Comments