Луис Энрике ўзига бош кўтарган машҳур юлдузни ўйнатмайдиган бўлди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике машҳур футболчи Усмон Дембелени Чемпионлар лигаси умумий гуруҳида “Арсенал” билан бўладиган ўйин қайдномасидан чиқариб ташлади.
L'Équipe нашрининг маълум қилишича, Франция чемпионатининг олтинчи турида “Ренн”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин бош мураббий ва ҳужумчи ўртасида можаро келиб чиққан.
Бунинг оқибатида, испаниялик мураббий франциялик ўйинчини Лондонга олиб кетмасликка қарор қилди.
Усмон Дембеле 2023 йилнинг августида “Барселона”дан 50 миллион еврога трансфер қилинган эди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган. Бўлиб ўтган жанжалдан кейин Дембеленинг асосий таркибдаги аҳволи мавҳум бўлиб қолди.
Фикрлар