Лука Модрич: Биз Мадридда ким қирол эканлигини исботлашимиз шарт

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич бугун бўлиб ўтадиган “Мадрид дербиси” олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Бугун жуда ҳам шиддатли ўйин бўлади. Чунки ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур. Аммо биз бу учрашувда зафар қучишимиз керак ва Мадирдда ким қирол эканлигини исботлашимиз шарт, - дейди Модрич.