Лука Модрич: "Реал" Ла Лига чемпионалиги учун курашдан чиқмади

  • 30 октября, 2017, 18:10
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоа ҳали чемпионлик учун курашдан чиқмагани ва барча турнирларда бош соврин учун ҳаракат қилишини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда. 

Tecno

- "Реал" кеча мағлубиятга учради. Аммо ҳали ҳаммаси олдинда. Тўғри, бошқалар билан орадаги фарқ йириклашмоқда. Бироқ биз охиригача курашамиз. Қолаверса, "қиролли клуби" ўзи қатнашаётган барча турнирларда бош совринни кўзлаб майдонга тушади, - дейди Модрич. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" кеча "Жирона" майдонида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию