Лука Модрич: Россия ҳақли равишда чорак финалгача етиб келди
Ads

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич бугун ЖЧ-2018нинг чорак финалида Россияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Россия – мезбон терма жамоа ва улар жуда кучли. Улар меҳнаткаш ва курашувчан. Улар буни Испанияга қарши баҳсда исботлашди.

Улар якунда ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари эвазига пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди. Россиялик футболчилар ушбу баҳсда жуда кўп югуришди ва курашишди. Якунда эса бунинг учун муносиб тақдирланишди.

Улар ҳеч ким кутмаган бир пайтда чорак финалга қадар етиб келишди. Агар бу борада мендан сўрасангиз, улар бу босқичга ҳақли равишда етиб келишди деб жавоб берган бўлардим. Бизни олдинда Россияга қарши оғир учрашув кутиб турибди ва биз бу сафар Данияга нисбатан кўрсатган ўйинимиздан кўра анча кучлироқ ўйнашимиз лозим.

Бу биз учун сўнгги учрашув эмаслигига ишонаман. Жамоамиз бунданда кўпроғига қодир. Гарчи қийин бўлсада биз Россияга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз”, - дейди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, Россия - Хорватия баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.