Лукаку А Серияда рекорд ўрнатди

  • 3 февраля, 2020, 14:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Ромелу Лукаку ўз исмини А Серия тарихига ёздириб қўйди. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар тарқатмоқда.

Tecno

Гап шундаки, бельгиялик футболчи “нерадзуррилар” сафида дебют қилганидан буён чемпионатнинг 11 та сафар учрашувида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 12 та гол уришга эришди. Бу эса Италия А Сериясининг янги рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Лукакуни 2019 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед”дан 65 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум “Интер” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию