Лукаку фақат кучсиз жамоаларга гол киритар экан

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия Премьер-лигаси 26-турида “Хаддерсфилд” дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа, бельгиялик форварднинг бу мавсум АПЛда киритган голлари сони 12  тага етди. Эътиборлиси, у бу голларнинг барчасини турнир жадвалида кучли саккизликдан ўрин олмаган клубларга киритган.

У бунга қадар «Вест Хэм» (2), «Суонси», «Сток Сити» (2), «Эвертон», «Саутгемптон», «Кристал Пэлас», «Ньюксл», «Борнмут», «Вест Бромвич» каби жамоалар дарвозасини ишғол этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)