Лукаку "Интер"га, Перишич эса МЮга ўтади

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишични қўлга киритиш мақсадидан қайтмаяпти.

FCInterNews нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 30 ёшли хорватиялик футболчи учун 30 млн евро тўлашга тайёр. Шунингдек, улар Перишич эвазига бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакугни алмаштиришга ҳам тайёр. Маълумотларга қараганда Лукаку айни дамда “нерадзуррилар” билан шахсий келишув ҳақида музокаралар ўтказмоқда.

Маълумот учун, Перишич жорий мавсум “Интер” сафида жами 44та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.  Лукаку эса 45та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilrux
21/05/2019 11:06
Xa evertonda yaxshi o'ynagandi. Terma jamoada xam yaxshi o'ynaydi. Xujimchiga omad.
Ilhomjon Abdurahmanov
20/05/2019 23:00
Лукаку Интердаям порлай олмайди манимча Эвертонда яхши ўйнаганди манимча
АС МИЛАН
20/05/2019 23:17
Ха у кейин семириб хам кетди уни бу йилги энг ёрқин ўйини ПСЖ билан ўйин бўлса керак